Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соҳада сиёсий ўзгаришлар — саҳнадан сиёсатга ўтган санъаткор

Соҳада сиёсий ўзгаришлар — саҳнадан сиёсатга ўтган санъаткор

Фото: Маданият вазирлиги

27 январ куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Ахмадович Назарбеков вазирлик ходимлари олдида расмий Ҳукумат Раҳбари томонидан Президент фармони ўқилган ҳолда ўз лавозимига расман тайинланди.

Сўз аввалида, Ҳукумат Раҳбари А.Арипов Ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмита раиси, Олий Мажлис Сенатининг сенатори Б.Сайфуллаевни юксак лавозим, Президент томонидан билдирилган ишонч билан қутлади.

Сўнг, бир қатор ташриф буюрганлар М.Ходжиматов, Ф.Абдухаликов, М.Йўлчиева, Ш.Тохтасимовлар Б.Сайфуллаев ва О.Назарбековни қутлаб, сўзга чиқдилар.

Вазир Озодбек Назарбеков барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда, устози Б.Сайфуллаевни яна бир карра қутлаб, тажрибаси ва маслаҳатига таянишини билдирди. Шунингдек, вазирлик жамоасига ўз ишончларини айтиб, соҳа ривожи учун камарбаста бўлишларини тилаб қолдилар.

Манба: madaniyat.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг