Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш ходимлари учун «Аёл қалби» фильмининг махсус намойиши ўтказилди

Соғлиқни сақлаш ходимлари учун «Аёл қалби» фильмининг махсус намойиши ўтказилди

Бугун Киночилар уйида соғлиқни сақлаш тизими вакиллари учун «Аёл қалби» бадиий фильмининг махсус намойиши ташкил этилди.

Намойиш аввалида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова ва Миллий кинематографияни ривожлантириш марказидан Барно Ўнгбоевалар сўзга чиқиб, фильм ижодкорларини янги киноасар билан табриклашди.

Яқинда Давлат раҳбарининг шифокорлар билан учрашувида ушбу серзаҳмат касб соҳиблари ҳақида фильмлар яратиш ва уларни халқимизга намойиш этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Сўнги йилларда Кинематография агентлиги буюртмаси билан шифокорлар ҳаёти ва фаолияти акс этган 10 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильм яратилди. «Аёл қалби» ҳам ушбу соҳа вакиллари ҳақида бўлиб, унда касбига содиқ шифокор аёл тақдири хақида ҳикоя қилади.

Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Жамилахон Пўлатова томонидан суратга олинган. Сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, операторлар Дилмурод Турдибоев, Диёр Исматов, постановкачи рассом Эркин Хушматов, композиторлар Шуҳрат Зокиров, Сардор Эргашев, картина директори Музаффар Саъдуллаев.

Бош қаҳрамонни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева гавдалантирган. Шунингдек, фильмда Гулчеҳра Жамилова, Зуҳра Ашурова, Раъно Ярашева, Дилдора Умарова, Улуғбек Юнусов, Улуғбек Рустамов каби маҳоратли актёрлар роль ижро этган.

Тиббиёт ходимлари «Аёл қалби» бадиий фильмини илиқ кутиб олишди. Фильм улар учун агентлик томонидан муносиб туҳфа бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг