Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳратнинг «Олтин зангламас» асари экранлаштирилмоқда

Шуҳратнинг «Олтин зангламас» асари экранлаштирилмоқда

Фото: ЎзА

Шу йилнинг 13 июль куни «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгашида режиссёр М.Қорабоевнинг буюк аллома, калом илмининг асосчиларидан бири Абу Муъин Насафийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Ҳақиқат қиличи» ҳужжатли фильми муҳокамадан ўтди.

Бадиий кенгаш аъзолари буюк мутафаккир ҳақида илк марта фильм суратга олинганини алоҳида таъкидлаб, ижодкорлар томонидан алломанинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида яхлит тасаввур берувчи манзара яратилганини эътироф этишди. Кинокартина кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди ва кенг намойишини ташкиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Бадиий кенгашда режиссёрлар Ф.Мирзаевнинг «Абдулҳақ Абдуллаев» ҳужжатли фильми, М.Эркиновнинг «Ўзбекистон миллий парламенти тарихи» ҳужжатли фильми, У.Маликовнинг «Қадимий Бухоро» ҳужжатли фильми, Д.Пўлатовнинг «Ўзбекистон» киножурнали 1-сони, Д.Власовнинг «Узвийлик» ва А.Муҳамедовнинг «Ғилдиракли уй» мультфильмлари ҳамда муаллиф Ш.Субҳоновнинг «Кулча» қисқа метражли бадиий фильми адабий сценарийсининг қайта ишланган варианти кўриги ва муҳокамаси ўтказилиб, ижодий жамоа вакилларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, «Олтин зангламас» (Шуҳрат) ҳужжатли фильмини ўзгартириш масаласи ҳам кўтарилиб, мутахассисларнинг таклифлари ўрганилди.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 29 декабрь куни миллий кино санъати ва киноиндустрияни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилишда Имом Бухорий, Имом Термизий, Термизийлар сулоласи, Имом Мотуридий, Абу Муъин Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ аждодларнинг бебаҳо меросига бағишланган бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича топшириқлар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг