Шон Бин: «Бас, етар, энди ўлмайман»

«Олтин кўз», «Узуклар ҳукмдори», «Эквилибриум» фильмлари, қолаверса, «Тахтлар ўйини» сериалидаги роллари билан машҳур англиялик актёр Шон Бин экранда «ўлиш»дан чарчаганини айтди. Бу ҳақда «The Sun» ёзмоқда.
Нашр хабарига кўра, Бин ўз персонажи ўлим топувчи ролларни рад этмоқда.
«Охирги лойиҳалардан бирида продюсерлар айтиб қолишди: «Биз сени ўлдирмоқчимиз». Шу заҳоти жавобини бердим: "Э, йўқ, йигитлар, бунақаси кетмайди!». Кейин улар сўрашди: «Унда сенга жиддийроқ жароҳат етказсак бўладими?». Мана бу бошқа гап, ҳар ҳолда тирик қоламанку», — таъкидлади актёр.
Қизиқ маълумот: Шон Биннинг экрандаги қаҳрамонларини 23 марта ўлдиришган. Уларнинг аксариятида у ёвуз инсонларнинг образига кирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter