Марҳум шоир Рауф Парфига «Турон халқ шоири» унвони берилди. Бу ҳақда шоир Амир Худойберди хабар
берди.
«Кеча Турон Фанлар Академиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бунда жуда кўп масалалар кўриб чиқилди. Энг қувонарлиси шундаки, устозимиз Туркий дунёнинг буюк шоири, халқ шоири Рауф Парфига (вафотидан кейин) «Турон халқ шоири» унвони берилди»,—дея ёзади шоир.
Шунингдек, бу унвон қўқонлик марҳум шоир Анвар Юнусовга ҳам (вафотидан кейин) берилган.
Диплом ва олтин нишонлар тегишли музейларга топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter