Шоҳруххоннинг Бобур ҳақида киносериал олиши бўйича тарқалган хабарга изоҳ берилди
Интернетда «Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистонда Бобурийлар салтанатининг пойдевори ҳисобланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан киносериал тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан келишувга эришди.
Ушбу сериал 2 та фаслдан иборат бўлиб, унда Бобур Мирзонинг ёшлигидан Ҳиндистон ҳудудларини босиб олган даврлари ҳамда авлодларининг ҳаётий фаолияти тасвирга олинади» мазмунидаги хабар тарқалди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги мазкур хабарни инкор этди.
«Маданият вазирлиги мазкур хабар асоссиз ёлғон маълумот эканлигини ва бу борада вазирлик Болливуд кино ижодкорлари билан келишув имзоламаганини маълум қилади»,- дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter