«Шарқ тароналари» фестивали ўтказиладиган саналар маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Самарқанд шаҳрида XII «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини 2019 йилнинг 26–30 август кунлари ўтказиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда Фестивални ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Фестиваль доирасида «Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади, унда хорижлик ва маҳаллий таниқли мусиқашунос олим ва мутахассислар ҳамда тадқиқотчиларнинг ўз маърузалари билан иштирок этишлари таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter