Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шакира Испания солиқчиларига 20 миллион евро тўлади

Шакира Испания солиқчиларига 20 миллион евро тўлади

Фото: «Sundaynews.info»

Колумбиялик таниқли қўшиқчи Шакира солиқ органлари талабларини бажариш учун Испания ҳукуматига 20 млн. евро тўлагани ҳақида «Pais» газетаси хабар тарқатди.

Хонанда 2010 — 2017-йилларда испаниялик таниқли футболчи Жерар Пике билан яшаган. Жуфтлик ўз муносабатларини расман 2011 йили ошкор қилди, аммо Шакира фақат 2015 йили солиқ органлари ҳисобига қўйилган. Шунинг учун ҳам солиқчиларда хонанда гарчи бу вақтда асосан Испанияда яшаган бўлишига қарамай, тўрт йил давомида солиқ тўлашдан бўйин товлаб келган деган шубҳа пайдо бўлган.

Нашрнинг маълумот беришича, тўланган маблағ Каталония солиқ инспекцияси томонидан 2011 йили расмийлаштирилган талабларга тааллуқли. Яъни хонанда солиқ органининг охирги қарори устидан арз қилиш имкониятига эга бўлиш учун «қарздорлик»нинг биринчи траншини ёпиши шарт.

Бунгача хонанданинг вакиллари у Испанияда солиқ резиденти ҳисобланиши учун қонунда белгиланган меъёр — 183 кундан кам яшаганини билдиришганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг