«Scorpion» триллери ўзбек киносида янги даврни бошлаб беради
2018 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш марказининг қўшма қарори имзоланди.
Мазкур қарорга мувофиқ ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар томонидан ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган «Scorpion» тўлиқ метражли бадиий фильм суратга олиниб, унинг кенг намойиши қўллаб-қувватланади.
Фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси кўмагида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Россия ва Марокашда бўлиб ўтади.
Шу йилнинг 16 февраль куни фильм оператори Макс Тцуи (Германия) ҳамда бошқа хорижий киноижодкорлар суратга олиш ишларини бошлаш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди.
Макс Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Бухоро ҳақидаги «Welcome to Bukhara» видеоролигига ҳам операторлик қилган.
Айни кунларда фильм режиссёри Мухлиса Азизова ижодий гуруҳ билан фильм лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter