Россиялик мусиқачилар Тошкентда 20 дақиқа концерт учун 35 минг доллар олган
Россиялик мусиқачилар HammAli ва Navai Тошкентдаги концерт учун катта гонорар олганини таъкидлаб ўтишди. Бу ҳақда «Репост» Настя Ивлееванинг AgentShow дастурига таяниб хабар берди.
Мусиқачиларнинг маълум қилишича, концерт бор-йўғи 20 дақиқа давом этган. Эслатиб ўтамиз, HammAli ва Navai (Александр Алиев ва Наваи Бакиров) жорий йилнинг 18 февралида Халқлар дўстлиги санъат саройида концерт берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter