Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Концерт бериш учун АҚШга бормоқчи бўлган Райҳон Ғаниевага виза берилмади

Концерт бериш учун АҚШга бормоқчи бўлган Райҳон Ғаниевага виза берилмади

Фото: «Afisha.uz»

Ўзбек шоу-бизнеси юлдузларидан бири Райҳон Ғаниева виза берилмагани учун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган концерт дастурида иштирок эта олмайди. Хонанда бу ҳақда «Instagram»даги саҳифасида маълум қилди.

«Афсуски, менга виза беришни рад этишгани учун 12 майдаги концертда иштирок этолмайман. 2009 йилда Америкада бўлганимда биздан ватандошларимиз учун куйлаб беришимизни илтимос қилишганди. Биз фақат меҳнат визаси билангина қўшиқ куйлаш мумкинлигини билмагандик. Ўшанда пул олмасдан куйлаганмиз. Ўзимизникиларни, яқинларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Афсуски буни ҳуқуқбузарлик деб ҳисоблашди ва бу виза беришни рад этиш учун сабаб бўлди. Шоҳруҳхон ва Зиёдага омад ва муваффақиятлар тилайман», — деб ёзади Райҳон Инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «Uzbek Stars» деб номланган концерт дастури 12 май куни бўлиб ўтади. Дастурда Шоҳруҳхон ва Зиёда чиқиш қилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг