Қироличанинг севимли кўрсатуви
Британия қироличаси Елизавета II ҳар хил телешоуларни томоша қилишни ёқтиради. Бу ҳақда «Hola» ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Ҳазрати Олиялари телешоулар, айниқса, реалити-шоуларнинг мухлисаси. Улар орасида энг севимлиси — британча талқиндаги «Юлдузлар билан рақс» кўрсатуви. Ушбу шоунинг ўтган мавсумдаги ғолибаси, актриса Роуз Эйлинг-Эллис билан «Ист-сайдликлар» сериали суратга олиш майдонига бориб учрашган герцогиня Камилла (шаҳзода Чарлзнинг рафиқаси) бу ҳақда сўзлаб берди.
Корнуолл герцогиняси айтишича, қироллик оиласининг деярли барча аъзолари, жумладан, қиролича «Юлдузлар билан рақс» (Strictly Come Dancing)ни қолдирмай кўриб боришади. Ҳатто ўзлари мухлислик қилувчи юлдузларга овоз ҳам беришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter