Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонлик ўймакор уста Қуръони каримнинг 20 оятини ёғочга ўйиб ёзди

Қирғизистонлик ўймакор уста Қуръони каримнинг 20 оятини ёғочга ўйиб ёзди

Фото:«Aa.com.tr»

Қирғизистонда ёғоч ўймакорлиги санъати билан машҳур бўлган 69 ёшли рус рассоми, декоратори ва дизайнери Владимир Горовой Қуръони каримнинг 20 оятини ёғочга ўйиб ёзди. Бу ҳақда «Sabah.com» сайти маълум қилди.

Мўъжазгина устахонасида 3 минг йиллик тарихга эга санъатни қайта жонлантириш билан 14 йилдан бери шуғулланиб келаётган уста ижодида турли ранглардан, ёғоч қопламалардан, модел пичоқ, оқ елим, зичлаш жиҳози ва мумдан фойдаланади.

Қирғизистонда ягона ҳисобланган ёғоч ўймакори Горовой Қирғизистон президентининг мажлислар залини ҳамда Россия ва Қозоғистон раҳбарларининг сарой ва ишхоналарини безаган.

«Кўргазмага тайёрланаётганимда хаёлимга оятларни ёзиш фикри келди. Чунки Қуръони карим оятлари жуда гўзал хаттотлик намунасидир. Қирғизистон муфтийсига мурожаат қилдим. У менга Қуръондан 20 оят ёзиб берди. Оятлардан бири исломни қабул қилишга даъват экан. Уларни ёғочга ўйиб ёзарканман, руҳим жуда тетиклашди, ўзимни енгил ҳис қилдим. Ҳозир мен буюртмачиларнинг талабини эмас, ўзимнинг ички эҳтиёжимни қондираётгандекман», — деди Владимир Горовой.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг