Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Полиция академияси»нинг юлдузи Мэрион Рэмси вафот этди

«Полиция академияси»нинг юлдузи Мэрион Рэмси вафот этди

Фото: «Warner Bros/Courtesy Everett Collection»

«Полиция академияси»нинг машҳур актрисаси Мэрион Рэмси 73 ёшида Лос-Анжелесда ҳаётдан кўз юмди, деб ёзади «Variety».

Фильмда уятчан курсант Лаверн Хукс ролини ижро этган. Ўзининг ингичка овози билан томошабинлар ёдида сақланиб қолган. Актриса ўлимининг сабаби ҳозирча номаълум, бироқ охирги пайтларда тоби қочгани айтилмоқда.

Рэмси «Полиция академияси»даги ўзининг комедияли ролидан сўнг шуҳрат қозонди, унинг биринчи қисми 1984 йилда, охиргиси 1989 йилда чиққан. Бундан ташқари, 1970-йилларда Бродвей мусиқий фильмларида, шунингдек, телевизион лойиҳаларда суратга тушган.

«Полиция академияси»дан сўнг актриса телевизион карьерасини давом эттирди: «Беверли-Хиллз, 90210» ва «Махфий агент Макгайвер» сериалларида эпизодик ролларни ижро этди, шунингдек, «Аддамс оиласи» анимацион фильмида Ди Холлерга овоз берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг