Озодбек Назарбеков мукофотланди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг «Халқ дипломати» кўкрак нишони билан тақдирланди.
2019 йилдан буён фаолият юритиб келаётган мазкур марказ бутун дунёда глобаллашув ва интеграция жараёнлари кучайиб бораётган бир шароитда халқ дипломатияси халқаро муносабатларнинг асосий элементларига айланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Шунингдек, марказнинг жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари фаолияти, қардош халқлар ўртасидаги алоқалар, ижтимоий-сиёсий акциялар, халқаро ноҳукумат ташкилотларининг ҳамкорликни кучайтириш бўйича ташаббуслари ШҲТга аъзо давлатлар ва уларнинг халқларини янада яқинлашишига, ўзаро ишонч ва яқин қўшничилик ришталари мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда, деб ёзади Маданият вазири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter