Озодбек Назарбеков: «Ҳақиқий истеъдодлар четда қолиб, пулга лауреат олганлар ўқишга имтиёзли қабул қилиняпти»
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти якунлари ва истиқболдаги йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Тадбирда маданият соҳасидаги муаммо ва камчиликлар хусусида ҳам сўз юритилди. Айниқса, анъанавий қўшиқчилик ва санъаткорлар фаолиятидаги камчиликлар тилга олинди.
— Кўплаб муаммолар соҳадаги эски қарашлар ва коррупцион ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ, назаримда, — деди Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков. — Мисол учун, халқаро танловлар лауреатлари бўлган ёшлар юртимиздаги олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилиниши белгиланган. Аммо, бугунги келиб бу шундай муаммога айландики, қабул квотаси 10 та бўлса, 20 та лауреат ўқишга топширади. Лауреатлар ҳам қандай бу мукофотни қўлга киритгани ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу нимага олиб келяпти? Пули билан четга чиқиб келган ёшлар ўқишга имтиёзли қабул қилиняптию, ҳақиқий истеъдодлар четда қолиб кетяпти. Бу борада ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Вазирлик томонидан айнан қандай халқаро ва нуфузли танловлар ғолибларига имтиёз берилиши ҳақида рўйхатни шакллантириш ташаббуси билан чиқдик. Бу муаммо амалий ечим топишига ҳаракат қиляпмиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter