Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озодбек Назарбеков чет эллик ҳамкорлар билан учрашди

Озодбек Назарбеков чет эллик ҳамкорлар билан учрашди

Кеча, 15 май куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков чет эллик ҳамкорлар билан учрашди. Сўнгги йилларда юртимизга бўлган қизиқиш хорижлик инвесторлар томонидан ошиб бормоқда.

Маданият ва санъат соҳасида ҳам инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида самарали ишлар режалаштирилган.

Бу масалада Маданият вазири Жанубий Кореянинг «Трипл Граунд Корея» компанияси томонидан махсус таъсис этилган «UMID TARBIYA GROUP» МЧЖ ХК раҳбари Жон Сонг Ёнг билан 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги давлат хусусий шериклик асосида ҳамкорлик қилишни келишиб олди.

Ю.Тиора билан Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонини ифода этувчи театр-томоша кўнгилочар марказининг лойиҳаси устида музокаралар олиб борилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 7 млн АҚШ доллари миқдорида белгиланди.

Шу билан бирга, яна бир тадбиркор — «Мадина-Мухлиса» МЧЖ раҳбари А.Машарипов билан Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги собиқ «Боғишамол» боғи ёнида замонавий маданият маркази, меҳмонхона, болалар учун сув ҳавзаси ва маданий кўнгилочар мажмуа барпо этишга келишиб олинди. Лойиҳанинг умумий қиймати 3 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг