Ўзбекистонлик раққос йирик халқаро кўрик-танловда совриндор бўлди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жаҳоннинг 10 та мамлакатидан ташриф буюрган 120 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида «Ballet beautiful art» классик ва замонавий рақс санъати бўйича халқаро кўрик-танлов ўтказилди.
Халқаро танловда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг 2-босқич талабаси Достон Турғунов муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Мусобақа давомида Достон Турғунов «Жизел» спектаклидан Алберт вариацияси, «Корсар» спектаклидан вариация ижро этиб ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. «Ballet beautiful art» халқаро танловида италиялик ижрочи биринчи, ҳамюртимиз иккинчи ва учинчи ўринни россиялик ижрочи қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter