Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов вафот этди

Фото:«Arboblar.uz»

26 март куни Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Gazeta.uz нашри хабар берди.

Маълумот учун, 1934 йилда туғилган Охунжон Ҳакимов Фарғона давлат педагогика институтини тугатган. Вилоят ва республика марказий газеталарида, «Меҳнат ва турмуш» журналида фаолият кўрсатган. Унинг йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлари ва бир қатор қиссалари яратилган.

У «Илҳом водийси», «Фарғона рубоийси», «Ватан қасидаси», «Лирика», «Достонлар», «Кўзларингни ўзи қора», «Қизлар хаёл сурсалар» каби шеърий тўпламлари муаллифи саналади.

Охунжон Ҳакимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган. 2006 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг