Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри матбуот хизмати хабар берди:
«Устоз санъаткор, ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намояндаси, ўзбекнинг атоқли ва ардоқли ижодкори, ўз ижодий услубига эга актриса, юртнинг дуогўй онахони, самимий ва камтарин инсон, Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова табаррук 86 ёшда бандаликни бажо келтирди
Аллоҳнинг иродаси экан, Тўтихон онамизнинг ортидан қолувчиларга Ўзи чиройли сабр берсин. Раҳматлининг оила аъзоларига, барча яқинларига таъзия билдирамиз. Аллоҳ марҳуманинг манзил-маконини шоистаи жаннат қилиб, охират саодатига етказсин», — дейилади хабарда.
«Xabar.uz» таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter