Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида кинолойиҳаларнинг энг йирик портфелига эга

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида кинолойиҳаларнинг энг йирик портфелига эга

МДҲ Ижроия қўмитасида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг йирик киностудиялари раҳбарларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Муҳокамада МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари, кино ишлаб чиқариш соҳаси мутахассислари, мамлакатлар вазирлик ва идоралари вакиллари ҳам иштирок этди.

Ҳамкорликда амалга оширилган ишлар якунлари сарҳисоб қилинди, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида маълум қилинди.

Учрашувда иштирок этган киностудиялар ўзаро ҳамкорликка йўналтирилган лойиҳаларини тақдим этди. Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ко-продукция форматидаги жорий лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Озарбайжон билан ҳамкорликдаги «Хўжа Насриддин», Тожикистон билан ҳамкорликдаги «Навоий ва Жомий» ва «Кўринмас юлдуз», Россия билан ҳамкорликдаги «Пари совғаси», «Барон» ва «Қуёш таъми» ҳамда бешта ҳужжатли фильм, Белорус билан ҳамкорликдаги «Казбек» ва «Узбечка», Қозоғистон билан ҳамкорликдаги «Қўшнилар» ва «Эшелонлар Шарққа кетади» ва «Қорқут ота» лойиҳалари шулар жумласидан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг