«Ўтган кунлар»даги Юсуфбек Ҳожининг паспорти «топилди»
Журналист Шохира Ҳамро ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» асари қаҳрамонларидан бири бўлган Юсуфбек Ҳожининг паспорти топилгани ҳақида хабар қолдирди.
«Ўтган кунлар» романи қаҳрамонлари реал ҳаётда яшаган одамлар бўлишган экан. Уларни буюк адибимиз шахсан таниган, бу шубҳасиз.
Мана бу кўриб турганингиз Юсуфбек Ҳожининг руслар томонидан берилган паспорти. Яна бир нарса эътиборимни тортди. Исм-фамилиядан кейин, «сарт» деб ёзиб қўйибди. Ушбу манбани топган режиссёримиз Дилдора Ҳасановага рахмат», — дейилади хабарда.
Ҳозирча ушбу ҳужжат бўйича тарихчи олимларнинг фикри маълум қилинганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter