Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Остона – йўлнинг нияти! (видео)

Унинг ижод йўли Алишер Навоийнинг «Хамса» достонига мурожаат ила бошланганди. У  Навоийни ўзига ғойибона устоз, деб билди.

Бундан 11 йил аввал у Навоий «Хамса»сига мансуб «Садди Искандарий» асари асосида саҳналаштирган «Искандар» моноспектакли ўзбек театр санъатида катта воқеа бўлибгина қолмай, балки унинг  келгуси ижодий камолоти уфқларидан ҳам дарак берарди!

Ўшанда у ҳали талаба эди... Бу ном эгаси – бугун Ўзбек миллий академик драма театрининг бош режиссёри Асқар Холмўминовдир! 

У Навоийни англашга интилгани сари Навоий ҳам унга ғойибона ҳамроҳдир асли... У ҳар куни «Навоий» кўчаси бўйлаб одимлайди. Бу кўча у учун жуда қадрли бўлиб, талабалик йиллари, ижодий хаёллари ва келажак ўйлари сирдошидир! 

Тошкентнинг кўрки – «Навоий» кўчаси кўплаб зиёли инсонлар қадамини кўрган, неча-неча тақдирларни ўз адабий муҳитида улғайтириб, камолотга етаклаган. Бу кўчада қуёш бошқача чиқади, шамол ўзгача эсади... Бу кўчадан юрган, бу кўчани севган одамларнинг кайфияти ҳам бошқаларникига сира ўхшамас... Чунки, бу кўчада ажиб файз, салобат  борки, бу албатта, Навоий номи билан боғлиқдир!

Бугун бу кўчада янги адабий авлод илдамламоқда. Улардан бири – бизнинг қаҳрамонимиз!

Асқар Холмўминов

Ўзбек Миллий Академик драма театри бош режиссёри.

«Шуҳрат» медали соҳиби.

«Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофотининг «Йилнинг энг яхши режиссёри» номинацияси ғолиби.

Унинг  дебюти – «Искандар» (А.Навоийнинг  «Садди Искандарий» асари асосида Баҳодир Бозоров инсценировкаси) моноспектакли(2012).

Ёш режиссёр ўзининг қалдирғоч асаридан сўнг, то бугунга қадар «Лайли ва Мажнун», «Тонг отган тарафларда», «Тартюф», «Кузги мактублар», «Келди-ю, кетди», «Жалолиддин Мангуберди», «Ўзгалар дарди», «Уруш одамлари» каби спектаклларни саҳналаштирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг