«Open air» жаз концерти қандай ўтди?
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида 2019 йил 25 октябр куни «Open air» жаз концерти бўлиб ўтди. Мазкур мусиқий кечада канадалик Дэвид Брэйд триоси Тошкентдаги «Jazzirama» жаз квартети билан биргаликда концерт берди.
Канадалик Дэвид Брэйд мусиқий кечада ўзининг хорижлик ҳамкасблари Финляндиялик Джонни Аман, Даниялик Андерс Могенсен билан бирга иштирок этди. Шунингдек, хорижлик мусиқачилар «Jazzirama» жаз квартети билан биргаликда Ўзбекистон мусиқий меросини замонавий жаз мусиқаси билан уйғунлаштирган асарларни ижро этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter