Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар Чехов ўлимининг асл сабабини аниқлашди

Олимлар Чехов ўлимининг асл сабабини аниқлашди

Антон Чехов Россияда энг кўп ўқилувчи ёзувчилар қаторида туради.

Фото: CABLOOK онлайн–журнали

Британиялик олимларнинг маълум қилишларича, рус ёзувчиси Антон Павлович Чехов олдин қайд этилганидек юрак хуружидан вафот этмаган. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Маълумки, ёзувчи 1904 йилнинг 15 июлида Германиянинг Баденвайлер курорт шаҳарчасидаги меҳмонхонада вафот этган. Ўлим ҳолати юрак хуружи туфайли содир бўлгани қайд этилган.

Аммо британиялик олимлар ёзувчининг сақланиб қолган кўйлагини чуқур кимёвий таҳлиллардан ўтказганларидан сўнг ўлим катта эҳтимол билан мияга қон қуйилиши туфайли юзага келган, деган хулосага келишди. Чунки кўйлакдаги қон доғларида сил бактериялари билан бирга оқсил қолдиқлари ҳам топилган ва булар тромб ҳосил бўлиши оқибатида мияга қон қуйилиши юз берганлигини кўрсатади.

2017 йилда ўтказилган ижтимоий сўровлар натижасига кўра Антон Чехов Россияда энг кўп ўқилувчи ёзувчилар қаторида туради, деб ёзади lenta.ru.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг