Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда қуруқликда яшаган энг йирик сут эмизувчи динозавр суюклари топилди

Наманганда қуруқликда яшаган энг йирик сут эмизувчи динозавр суюклари топилди

Наманган тумани Қоратепа қишлоғида Убайдуллаев Нажмиддин хонадонида иссиқхона ташкил этиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилган. Бир метр чуқурлик қазилганда бус-бутун ҳолда сақланган номаълум ҳайвон суяк қолдиқларига дуч келишган. Хонадон вакиллари бу ҳақда Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейини хабардор қилган.

Музей ходимлари Музаффар Каримов, Исломжон Каримов Наманган давлат университетининг археология кафедраси археологи Шукрулло Насриддинов ва Биология кафедраси доценти Эркин Икромов билан биргаликда хонадонга бориб текширув ишларини олиб боришган. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳайвон скелети динозаврларнинг Индрикотерий турига мансуб йирик сут эмизувчи эканлиги тахмин қилинмоқда.

Индрикотерий, шунингдек, paratseratherium ва balujitherium (лотинчада — Indrisotherium) деб номланади. У 23-30 миллион йил муқаддам Осиёда яшаган қуруқлик сутэмизувчиларнинг энг йириги ҳисобланади.

Илк бор Индрикотерий тош суяклари 1846 йилда Покистоннинг Балужистон ҳудудида аниқланган. Уларнинг қолдиқлари сифатида тан олинган биринчи суяклар 1907-1908 йилларда Балужистондаги инглиз геологи Гай Эллкок Пилгрим томонидан кашф этилган. Улар юқори жағ суяклари, пастки тишлар ва жағнинг орқа қисмидан иборат бўлган.

Кейинчалик Қозоғистондаги Орол денгизи яқинидаги Россия Фанлар академиясининг экспедицияси шу каби жонзотнинг яхши сақланиб қолган скелетини топишга муваффақ бўлди. Бу ҳозирги кунга қадар топилган энг тўлиқ скелет эди, аммо унинг ҳам бош суяги топилмаган. 1916 йилда бу қолдиқлар асосида Алексей Алексеэвич Борисяк янги жинсни тасвирлайди.

1922 йилда америкалик кашфиётчи Рой Чапман Эндрюс Гоби саҳросида (Хитой ва Мўғулистон чегараси) Америка Табиат тарихи музейи ҳомийлигида ўтказилган экспедицияда Индрикотерийнинг катта оёқ суяклари ва деярли тўлиқ бош суягини топди.

2002-2006 йилларда Туркия-Франция қидирув гуруҳи Покистонда кўплаб янги қолдиқларни топди, натижада экспертлар суякларнинг Индрикотерий турига мансуб бўлган ҳайвонга тегишли эканлигини айтиб ўтишди.

Индрикотерий — бу ҳозирги кунгача мавжуд бўлган қуруқлик яшаган энг йирик сутэмизувчилардан бири. Тахминий маълумотларга кўра, узунлиги 8 метр, баландлиги 5-6 метр, оғирлиги 15-20 тоннани ташкил этган. Улар Осиё, хусусан, Қозоғистон, Мўғулистон, Хитой, Покистон ва Ҳиндистон ҳудудларида яшаган. Асосан ўсимлик ва буталар билан озиқланган.

Бу динозавр турнинг йўқолиб кетиш сабаблари номаълум. Олимлар бу борада бир қанча омилларни келтириб ўтишган. Улар орасида иқлим ўзгариши, секин кўпайиш, бу турнинг яшаш жойини сезиларли даражада ўзгариши, кўплаб ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетиши, озиқ-овқат миқдорининг камайиб кетиши асосий унсур бўлиб хизмат қилади.

Бундай қолдиқлар 2006 йилда Наманган шаҳрини ободонлаштириш ишлари мобайнида Чорсу даҳасидан ҳам топилган. Бунда номаълум ҳайвоннинг йирик калла суяги ўрганилган. Илмий хулосаларга кўра, айнан шу калла суяги ҳам бундан 20-25 миллион йиллар аввал яшаган Индрикотерийга мансублиги аниқланган. Демак, бу топилмалар Наманган вилояти ҳудудида қадимги эралар даврида ҳам ҳаёт мавжудлигини яна бир бор исботлади, дейишмоқда Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходимлари — Исломжон Каримов ва Музаффар Каримов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг