Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда 2,5 минг йиллик тарихга эга 27 та қабр топилди

Мисрда 2,5 минг йиллик тарихга эга 27 та қабр топилди

Фото: «Instagram»

Миср пойтахти Қоҳирадан 30 километр олисда, қадимий қабристондаги муқаддас қадамжо — Саккарда қазишма олиб бораётган археологлар 2,5 минг йилдан узоқ тарихга эга қабрларга дуч келишди.

Археологлар аввал очилмаган жами 27 та саркофаг (қабр)ни аниқлашди, деб ёзмоқда ВВС.

Саккарда уч минг йиллар аввал қабристон сифатида фойдаланилган ушбу жой ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Фото: «Instagram»
Фото: «Instagram»

Сентябрь бошларида археологлар 13 та, кейинроқ эса 14 та ёрқин рангларга бўялган, яхши сақланган саркофагларни топишди. Шунингдек, турли буюмлар ҳам чиқди. Экспертлар археологларнинг топилмасини жаҳон тарихидаги энг буюк кашфиётлардан бири дейишмоқда.

Қазишмалар давом этяпти, археологлар 11 метр чуқурликда ишлашяпти. Улар бу саркофаглар кимларга тегишли бўлганини аниқлашмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг