Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди

Машҳур клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди

Таниқли оператор, режиссор, клипмейкер Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Бурхон Шаропов маълум қилди.

У шу кунга қадар «Қалбим ўғриси», «Аччиқ ҳаёт», «Қалбаки дунё», «Учрашув», «Гуноҳ», «Зарб», «Оҳ, Салима, Салима», «Маҳаллада нима гап?» каби бадиий фильмларида постановкачи оператор сифатида ишлаган.

Шунингдек, «Учрашув» бадиий фильмининг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри ҳисобланади.

Актёр сифатида эса «Суиқасд», «Пойма-пой» фильмларида роллар ижро этган.

Клипмейкер сифатида Райҳон, Лола, Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, «Афруз» гуруҳи ва бошқа хонандаларнинг ўнлаб клипларини тасвирга олган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг