Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият вазирлиги ИИВ ходимларидан узр сўраган ижодкорлар ҳақида баёнот берди

Маданият вазирлиги ИИВ ходимларидан узр сўраган ижодкорлар ҳақида баёнот берди

Ижтимоий тармоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан «Ҳазилнинг таги «зил» бўлмасин» деб номланган видео тарқалди. Унда, «Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳлари томонидан ИИВ ходимлари ҳақида тайёрланган юмористик роликлар учун кечирим сўрагани акс этган. Ушбу ҳолат ОАВ вакилларининг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

Маданият вазирлиги ҳам бу борада расмий баёнот берди. Баёнотда айтилишича, Маданият вазирлиги матбуот хизмати вазият юзасидан «Шўрданак» ҳажвий гуруҳи вакили билан сухбатда бўлган, аммо ижодкор бу масала юзасидан фикр билдиришни истамаган.

«Маданият вазирлиги ҳажвия, сатира ва аския санъатини чегараламаслик лозимлигини билдиради. Йиллар давомида ижодкорлар ҳажв орқали жамиятдаги муаммо ва иллатларни йўқ қилишга интилган, шу йўл билан турли соҳа йўналишларини ислоҳ қилишга кўмаклашган. Бу худди журналист ва блогерлар кўтараётган муаммоларга ўхшайди. Шундай экан, нима учун ижодкорлар ҳазили ўринли қабул қилинмаслиги лозим?

Агар ҳажвия бирон шахсга тегишли бўлиб, уни камситишга қаратилган бўлса, Маданият вазирлиги бундай ижод намунасини қўллаб-қувватламайди. Аммо хоҳ хажвия, драма ёки сатира бўлсин, жамиятдаги иллатларни даъволашга қаратилган мавзулар кўтарилса, уни ҳеч нарса билан йўқ қилиб бўлмайди.

Тарихга назар солсак, ўзбек ҳажвий адабиёти сермазмун тарихга эгадир. Ҳажв ва сатира — воқеликни акс эттиришнинг алоҳида ғоявий-бадиий принципи сифатида барча халқлар адабиёти, шу жумладан ўзбек халқининг ҳам оғзаки ва ёзма ижод намуналарида қадимдан катта ўрин олиб келган. Ижтимоий иллатни кулги остига олган сатира ўзбек халқ ижодида кенг тарқалган. Насриддин афанди каби тўқима ҳажвий миллий қахрамонлар ўз замонасининг иллатларини халқ орасида аския ва ҳажвия орқали намойиш этган. Қадимдан халқ ичида ҳажвия, сатира, аския каби юмористик ижодлар кенг тарқалиб, оммалашган.

Хуллас, маданият ва санъат соҳасида чекловлар қўйилиши давом этаркан, у хеч қачон ривожланмайди», — дейилади Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизмати томонидан берилган баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг