Маданият вазири тизимдаги айрим раҳбарларни ишдан олди, ҳайфсан берди
Бугун, 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Унда кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ва Тошкент шаҳар прокуратурасининг тақдимномаларининг ижроси ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланишининг олдини олиш ҳақида сўз борди. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарор ва фармонлари ижроси, камчиликлар муҳокама қилинди.
«Туркистон» саройига йиғилган 200 нафардан ортиқ маданият ва санъат соҳасида иш фаолиятини олиб бораётган раҳбарлар билан барча мавзуларда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиқ суҳбат олиб борди.
Мажлисда маданий мерос объектларига алоҳида урғу берилди, уларнинг ҳозирги кундаги ҳолати, сони ва бу борада амалга ошириш зарур бўлган ишлар белгиланди. Вазир таъмирталаб маданий мерос объектларини реставраторларнинг камлиги боис объектларни консервация қилиш чораларини кўриш, уларни фақат мутахассис ёрдамида тиклаш ишларини амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Айрим вилоятларда бу борада қўйилган камчиликларни бартараф этмаган раҳбарларга нисбатан «огохлантириш», «ҳайфсан» эълон қилинди ва бир қатор вилоят инспекциялари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Вазир республикадаги театр ва музейларнинг иш фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлиги, давлат ҳусусий шерикчилиги асосида янги изланишлар жорий этиш зарурлигини айтиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter