Бу сафар ким «Уйда ёлғиз» қолади?
«Disney» ҳамда «Fox» киностудиялари «Уйда ёлғиз» комедиясини яна экранларга қайтармоқчи. Бу ҳақда «SplashReport» хабар бермоқда.
Фильм сценарийси устида Майки Дэй ва Стритер Сейдел («Шанба кечки эфирида» мусиқали-ҳажвий кўрсатувчи муаллифлари) ишлашяпти. Бўлажак режиссёр ким бўлишини яқин орада билиб оламиз.
Хабарларга кўра, томошабинлар ремейк эмас, балки ҳақиқий фильм кўришади — янги серия ва янги номлар. Худди шунга ўхшаш воқеа яқинда «Жуманжи» фильми билан ҳам содир бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, «Уйда ёлғиз» фильмининг биринчи талқини 1990 йилда суратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter