Кореяда ҳам фестивал бўлади. Бош меҳмон — Ўзбекистон (фото)
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 27 сентябридан 6 октябиргача Корея Республикасининг Андонг шаҳрида ўтказилаётган халқаро ниқоб рақси фестивалида иштирок этмоқда.
Мазкур фестивалнинг бу йилги бош меҳмони Ўзбекистон ҳисобланади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 28 сентябр куни тадбир доирасида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон маданият кунлари доирасида Ўзбекистон амалий ва тасвирий санъат кўргазмаси, ҳунармандлик ишлари, халқаро фестивалларга мўлжалланган кўргазма ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter