Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Калмар ўйини» актёри «Эмми» мукофотига сазовор бўлди

«Калмар ўйини» актёри «Эмми» мукофотига сазовор бўлди

13 сентябр, сешанба куни Лос-Анжелесда 74-Эмми мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ҳакамлар ҳайъати жанубий кореялик Ли Жонг Чжени «Калмар ўйини» сериалидаги роли учун «Энг яхши эркак актёр» номинациясида «Эмми» мукофоти учун лойиқ деб топди.

У бу танловда Жейсон Бейтман (Озарк), Браян Кокс ва Жереми Стронг (Меросхўрлар), Боб Оденкирк (Яхшиси Солга қўнғироқ қил) ва Адам Скотт (Дивизион)ни ортда қолдирди.

Шунингдек, «Эмми» мукофоти:

  • Энг яхши мини-сериал – «Оқ лотус»
  • Энг яхши комедия сериали – «Тед Лассо»
  • Энг яхши драматик сериал – «Авлодлар»
  • Драма сериалидаги энг яхши актриса аёл – Зендая («Эйфория»)
  • Драма сериалидаги энг яхши эркак бош рол ижрочиси – Ли Жонг Чже («Калмар ўйини»)
  • Мини-сериалдаги энг яхши актриса – Аманда Сейфрид («Қувилган»)
  • Минисериалдаги энг яхши актёр – Майкл Китон («Синдириш»)
  • Комедия сериалидаги актрисанинг ажойиб ижроси – Жан Смарт («Айёрлик»)
  • Комедия сериалидаги энг яхши бош актёр – Жейсон Судеикис («Тед Лассо»)ларга берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалро 77 ёшли актёр «Калмар ўйини»даги роли учун «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг