Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жеймс Бонднинг иккита машинаси сотувга қўйилди

Жеймс Бонднинг иккита машинаси сотувга қўйилди

Гудвудда 23–26 июнда бўлиб ўтаётган анъанавий автопойгалар фестивалида Агент 007 — Жеймс Бонднинг иккита автомобили сотувга қўйилди. Кимошди савдосини Bonhams (Буюк Британия) савдо уйи ташкиллаштирган, деб ёзди Daily Express.

Бондиана фильмлари — «Спектр» (2015) ва «Ўлиш вақти эмас» (2021)да Дэниел Крейг (Жеймс Бонд) минган машиналар сотилмоқда. Булар — Land Rover Defender SVX ҳамда Aston Martin DBS Superleggera.

Aston Martin бошланғич баҳоси — 250 минг фунт стерлинг ёки 307 минг АҚШ доллари. Ҳар икки машинанинг бошланғич нархи биргаликда — 400-500 минг фунт (490-614 минг доллар). Албатта, ташкилотчилар бундан анча кўп пул ишлашни мўлжаллашяпти.

Гудвуддаги тезлик фестивали 1993 йилдан бери Англия жанубидаги Ғарбий Сассексда ўтказиб келинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг