Ислом оламидаги энг катта кутубхона очилди (видео)
Туркия пойтахти Анқарада 20 февраль куни ислом оламидаги энг катта кутубхона тантанали равишда очилди. «Day.az» хабарига кўра, бунинг ташаббускори — президент Режеп Таййиб Эрдоған.
Кутубхона биноси салжуқийлар, усмонлилар ва замонавий меъморчилик анъаналари асосида қурилган. Бир пайтнинг ўзида 5 минг нафар китобхонни ўз бағрига сиғдира олувчи кутубхона кечаю кундуз, дам олиш кунларисиз ишлайди.
Китоб фонди (4 млн. босма нашр ва 120 млн.дан ортиқ электрон файллар)нинг катталиги ва бошқа жиҳатлари бобида бу жаҳондаги энг катта кутубхоналардан биридир.
Яна бир диққатга сазовор жиҳати, кутубхона шундоққина президент саройининг ёнгинасида жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter