Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илҳом Неъматов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзолигига изоҳ берди

Илҳом Неъматов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзолигига изоҳ берди

Илҳом Неъматов

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини тинглашди.

«Xabar.uz» мухбирига кўра, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов маъруза давомида Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзолигига изоҳ берди.

«Кенгашга аъзолигимиз бўйича жуда кўп саволлар бўляпти. Аъзолигимизнинг асосий мақсади иқтисодий манфаатларимиз туфайли. Чунки, туркийзабон давлатлар ичида Туркия салоҳиятли мамлакат. Уларнинг бугунги кунда қарийб 1 трлн.га яқин ялпи ички маҳсулотга эга. Ундан ташқари, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон аъзо ва ҳозир Венгрия, Туркманистон кенгаш ишида қатнашяпти.

Бизнинг тарихимиз ва маданиятимиз муштарак. ТуркСОЙ халқаро ташкилоти орқали маданий алоқалар ривожланиб бормоқда.

Асосий мақсадимиз мана шу мамлакатлардан  инвестиция олиб келиш, туристлар сонини кўпайтириш ҳамда шу давлатларга экспортни ошириш ва иқтисодий, сиёсий, маданий масалаларда мулоқот олиб боришдир», — дея қайд этди Илҳом Неъматов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг