Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франциялик машҳур актёр вафот этди

Франциялик машҳур актёр вафот этди

Фото: «Keywordbasket.com»

Француз актёри, режиссёр ва сценарийнавис Жан-Пьер Бакри 69 ёшида саратон касаллигидан ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди BFMTV.

У 1951 йил май ойида Жазоирда дунёга келган. Кейинчалик унинг оиласи Францияга кўчиб ўтган.

Бир неча ўн йиллар давомида Бакрининг номини француз актрисаси Аньес Жауи билан боғлашган. У билан бирга ижодий тандем яратган. Улар турмуш қуришган.

Жауи билан биргаликда кўплаб сценарийлар ёзишган ва бир қатор фильмларни, жумладан, «Ошхона ва қарамлик» (Cuisine et Dépendance, 1992 йил), «Жамоат жойи» (Place publique, 2018 йил) фильмларини суратга олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг