Эртага «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланади
Шу йилнинг 2-4 октябрь кунлари «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий сайтида хабар берилди.
Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатдан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар.
Шунингдек, Ўзбекистондаги элчихона ва хорижий компаниялар, хусусан, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази, Хитой Халқ Республикаси элчихонаси, Корея Республикаси элчихонаси, Тошкент шаҳридаги Гёте институти вакиллари ҳам кўргазма-ярмарка иштирокчилари бўлишади. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдо ташкилотлари ҳам маҳсулотларини намойиш этадилар.
Кўргазма доирасида қизиқарли китоблар тақдимотлари, мушоиралар, интелектуал ўйинлар, адиблар билан ижодий учрашувлар, адабий викториналар, давра суҳбатлари ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган.
Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси «Ўзэкспомарказ» (Атриум)да бўлиб ўтади. Кириш — бепул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter