Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг катта Қуръон китобларидан бири Самарқандда эканини биласизми?

Дунёдаги энг катта Қуръон китобларидан бири Самарқандда эканини биласизми?

Мазкур «Қуръон» ҳажми ва тахланиши жиҳатидан Марказий Осиёда энг нодир нусхалардан бири ҳисобланади.

Китоб Самарқанд қозикалони Мир Низомиддин Хожа ибн Мир Абдуғаффор Хожанинг маълумотига кўра, ҳижрий 1271 йилда (милодий 1854-1855-йилларда) Бухоро ҳукмдори Амир Насруллоҳ буйруғи билан самарқандлик котиб Мулло Ҳасан Самарқандий томонидан (сулс хатида Самарқанд қоғозига) кўчирилган. Унинг биринчи бетида Бибихоним масжидига вақф қилинганлиги ёзилган.

Кейинчалик Шоҳи зинда мақбарасига ўтказилган. Бу китоб ҳижрий 1298-йилда (милодий 1881-1882-йиллар)  ва 1339-йилда (милодий 1922-1923-йилларда) таъмирланган. Таъмирлаш ишларида Мулла Абдураҳмон Мирсолихов, Порсохожа Турсунхожаев, рангги ўчган жойларини қайта ёзишда мулла Сайфиддин Абдусатторовлар қатнашган. 1939-йилда Шоҳизинда мақбарасидан олиниб, Самарқанд вилоят музейига топширилган.

«Қуръон» 104х156 см бўлиб, 32 варақдан иборат. Китоб унвони (номи) биринчи бетида бўлиб, зарҳал ҳарфлар билан ишланган. Ҳар бир бети бир-бирига уланган варақлардан иборат бўлиб, ёғочдан ясалган тўртбурчак бўлмаларга маҳкамланган. Бурчаклари тери билан қопланган.

Ш.Рустамов,

Самарқанд давлат музей

қўриқхонаси илмий ходими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг