Доналд Трамп асли ўзбекистонлик санъаткорнинг ашаддий мухлиси бўлиб чиқди
Ўзбекистон пойтахтида туғилиб ўсган Лола Астанова ўз мусиқий маҳорати билан АҚШ президентининг ҳам эътиборини тортгани маълум бўлди.
Пианиночи ўзининг телеграм каналида жойлаган видеода Доналд Трамп мусиқачининг навбатдаги асарига юқори баҳо беради:
«Лола, салом, мен буни ҳозиргина кўрдим. Жуда гўзал. Мен бундан бошқачасини кутмаган бўлардим, сизга раҳмат айтмоқчиман. Сиз жуда истеъдодли инсонсиз, жуда ёқди. Раҳмат, Лола».
Тошкентдаги Успенский номли мусиқа мактабини тамомлаган ва Москвадаги Чайковский номли давлат консерваториясида дарс олган Лола Астанова анча йиллардан бери дунё саҳналарида концерт бериб келади.
Унинг Шопен, Лист ва Рахманинов асарлари талқини кўп олқишларга сазовор бўлган.
Лола Астанова италиялик машҳур тенор Андрея Бочели ва канадалик поп мусиқа юлдузи Брайан Адамслар билан ҳам ҳамкорликда ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter