Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биллур қадаҳдаги сув ширин туюлади — турк мақолларини ўқиймиз

Биллур қадаҳдаги сув ширин туюлади — турк мақолларини ўқиймиз

Туркия Республикаси Жануби-Ғарбий Осиё ва Жануби-Шарқий Европада жойлашган. Жанубда — Сурия ва Ироқ, шарқда — Эрон, шимоли-шарқда — Арманистон, Грузия, Озарбайжон, шимоли-ғарбда — Болгария ва Греция билан чегарадош.

Туркия шимоли Қора денгиз, ғарб ва жануби-ғарби эса Ўртаер денгизи билан туташган. Мамлакатнинг Европа ва Осиёдаги ҳудудларини Босфор, Дарданелл бўғозлари ҳамда Мармар денгизи бир-биридан ажратиб туради.

Пойтахти — Анқара. Ҳудуди — 783,356 км². Аҳолиси — 84 миллион кишидан зиёд. Давлат тили — турк.

Диний эътиқоди — ислом. Пул бирлиги — турк лираси.

* * *

Беғам бош — душмандан ёмон.

Шошилганда — пушаймонлик, ўйлаганда — нажоткорлик.

Яхшиликдан қоч — ёвузликдан ҳам халос бўласан.

Қийшиқ дарахтсиз ўрмон йўқ.

Олийҳиммат — мақтар, разил эса танбеҳ берар.

Қанотсиз — қуш эмас.

Ўзинг яхшилик қилган ҳар бир одамдан эҳтиёт бўл.

Тутундан қочган эди, оловга тушди.

Катта балиқ майдасини ейди.

Уқувсиз одам — мевасиз дарахтдек гап.

Ёшлар кексаларни ўқитадиган вақт ҳам келади.

Ҳар юракда оташ ва совуқ.

Худойим одам қанча кўтара олса, шунча беради.

Хўрозлар кўп уйда тонг кеч отар.

Қаерда туғилганинг эмас, қаерда яшаганинг муҳим.

Дард бутун дераза бўйлаб киради, дирҳам бўлиб эса чиқади.

Замбаракларга ўрганган туя дўмбирадан қўрқмас.

Ўғри — ўғрининг ўртоғи.

Қаерда ҳаммаси ёлғон бўлса — бари ёқимсиз.

Бахтсизликда — отда бўлсанг ҳам сени илон чақади.

Бир йилда иккита баҳор бўлмайди.

Қарғага ўз боласи булбулдек кўринар.

Бўри чўпонликка ярамас.

Ялтирбошнинг олдида ошқовоқ ҳақида гапирма.

Шошилинч ишларга шайтоннинг ўзи аралашади.

Биллур қадаҳда сув ҳам ширин туюлар.

Бўри туманни яхши кўради.

Зарар — фойданинг оғаси.

Бўри билан қўй, қилич билан ҳазил бирга бўлмайди.

Ҳар қандай қор оқ бўлур, бироқ ҳамма оқлик ҳам қор бўлавермас.

Ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин соқоли йўқнинг соқоли ўсмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг