Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Амир Тўра» мадрасаси ва «Хасан Мурод қушбеги» масжиди 8,5 миллион АҚШ долларига таъмирланди

«Амир Тўра» мадрасаси ва «Хасан Мурод қушбеги» масжиди 8,5 миллион АҚШ долларига таъмирланди

«Амир Тўра» мадрасаси ва «Хасан Мурод қушбеги» масжиди Маданий мерос объектларида 2016 йил таъмирлаш тиклаш ишлари олиб бориш учун лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланди.

«Амир Тўра» мадрасаси ҳамда «Хасан Мурод қушбеги» масжидида 2017 йилда пойдевор қисмларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди ва деворларнинг чўкиши натижасида ҳосил бўлган ёриқлар бартараф қилинди, том қисми ва гумбазлар таъмирланиб томдаги ёриқлар бартараф қилинди.

2018 йилда мадраса ва масжиднинг ички ва ташқи деворларида тўлиқ таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди, хоналарнинг асл ҳолатини сақлаб қолган ҳолда, деворлардаги ганч сувоғи ва пол тўшамалари таъмирланди. «Хасан Мурод қушбеги» масжидини пештоқ қисми ганч сувоқ қилинди, ички қисмидаги ёғоч устунлар таъмирланди.

2019 йилда обидаларнинг атрофи ободонлаштирилди, ташқи деворларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди.

«Амир Тўра» мадрасасидан Боғча дарвозагача йўллакларга охак тошдан пол тўшамалари ётқизилди. Мазкур объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари 2019 йил декабр ойида якунига етказилди. 2020 йил март ойида бинони топшириш кўзда тутилган. Икки объектга Маданият вазирлигига ажратилган грант ҳисобидан 8,5 миллион АҚШ доллари сарфланди.

Шунингдек, юртимизнинг кўрки ҳисобланадиган маданий мерос объектларимизда қайта таъмирлаш (реконструкция) ишлари олиб борилмайди, аксинча, таъмирлаш (реставрация) ва консервация ишлари қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг