Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алла Пугачеванинг невараси Тошкентга келди (фото)

Алла Пугачеванинг невараси Тошкентга келди (фото)

Таниқли рус хонандаси Алла Пугачеванинг катта невараси Никита Пресняков Тошкент шаҳрини айланган. Бу ҳақда у Инстаграмда хабар қолдирган.

Пресняков бир муддат АҚШда, онаси Критина Орбакайте билан бирга яшагач, ватанига қайтган. Қайтишда Ўзбекистон орқали учган ва рафиқаси, модел Алена Краснова билан Тошкентни айланган.

«Таътилдан кейин Тошкент орқали учдик, вақтдан оқилона фойдаланиб, ҳаммасини кўришга қарор қилдик. Чиройли ва озода шаҳар. Одамлари истарали», деб ёзган Пресняков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бедарак йўқ бўлиб кетган рус актрисаси Екатерина Климова ҳамкасби Гоша Куценко билан Тошкентда экани аниқланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг