Актёр Мирза Азизов халқаро мукофотга сазовор бўлди
Бугун 12 февраль куни Бишкек шаҳрида Халқаро Айтматов клуби томонидан адабиёт ва санъат йўналишида самарали ижод қилган ижодкорларни Чингиз Айтматов номидаги мукофот билан тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар берди.
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам Чингиз Айтматов номидаги мукофот билан тақдирланди.
Маросимда турли давлатлардан келган ёзувчилар, режиссёр ва актёрлар иштирок этди.
Шунингдек, Муқимий номидаги ўзбек давлат драма театри раҳбари Мирза Азизов Чингиз Айтматовнинг ватанпарварлик, тинчлик, табиатга меҳр уйғотиш каби ғоялар акс этган асарлари асосида спектакллар саҳналаштиришда жонбозлик кўрсатгани учун Чингиз Айтматов жамоатчилик академияси вакиллари томонидан кенг эътироф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter