Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори вафот этди
Нобель мукофотини биринчи бўлиб қўлга киритган қора танли лауреат, америкалик ёзувчи Тони Моррисон 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.
Моррисон кеча, 5 август куни Нью-Йоркдаги тиббиёт марказларидан бирида оламдан ўтган.
Тони Моррисон — Нобель мукофотини адабиёт йўналишида 1993 йили қўлга киритган. Унинг ижодий фаолияти Говард университети норасмий ёзувчилар ва шоирлар тўгарагида бошлаган. Тўгарак учрашувларидан бирига у мовий кўзлари бўлишни орзу қилувчи қора танли қиз ҳақидаги ҳикояси билан келади. Кейинчалик бу ҳикоя ёзувчи аёлнинг илк романи — «Энг мовий кўзлар»га асос қилиб олинган.
«Маъшуқа» романи эса Моррисонга 1988 йили Пулитцер мукофотини келтирган.
Орзулар ва поэзияга бой романлари билан чинакам америка ҳаётини жонлантириб бергани учун Моррисон кейинчалик Нобель мукофотига лойиқ топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter