Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Қодирий асарлари ҳали бундай тўлиқ шаклда чоп этилмаган эди

Абдулла Қодирий асарлари ҳали бундай тўлиқ шаклда чоп этилмаган эди

Фото: «ЎзА»

Бугун, 7 июнь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида Абдулла Қодирийнинг беш жилдлик «Тўла асарлар»и тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Адибнинг беш жилдлик тўла асарлар тўплами янги ва замонавий кўринишда нашр этилди. Тўпламни чоп этишга масъул бўлган Хондамир Қодирийнинг айтишича, ушбу тўпламни тайёрлашда бошқа нашрларда кузатилган адабиётшунос олимлар танқид остига олган хато ва камчиликлар бартараф этилган.

Фото: «ЎзА»

Тўпламни адибнинг энг севимли асарларидан бири «Ўткан кунлар» очиб беради. «Меҳробдан чаён» кейинги жилдда берилган. «Диёри бакр» ва «Обид кетмон» асарлари ҳам ҳар бири алоҳида китоб сифатида жамланган. Якунловчи жилд «Адибни хотирлаб» деб номланиб, у мемуар сингари адибнинг замондошлари, издошлари, фарзандлари ва набиралари томонидан у ҳақда билдирилган фикрлар, архив материаллари ва хотиралар асосидаги воқеа ва фактларни жамлаган.

Шу давргача Абдулла Қодирийнинг асарлари бундай шаклда тўлиқ чоп этилмаган эди. Янги беш жилдликда китобхон аввал ўқимаган маълумотларни ҳам топиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг