Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«101 рейс» фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтди

«101 рейс» фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтди

Бугун Киночилар уйида Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда «101 рейс» фильмининг махсус намойиши ўтказилди.

Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган.

Намойишда Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази директори Маъруф Мухторов ҳамда «Ёшлик» киностудияси директори Анвар Мадраимов сўзга чиқишди. Сўнг, саҳнага фильм ижодкорлари таклиф этилди.

«101 рейс» фильмида 2001 йил 11 сентябрь куни машъум теракт туфайли Тошкент-Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти экипаж аъзоларининг жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Шоҳназаров, иккинчи режиссёр Гўзал Юсупова, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, рассом Алишер Тўлабоев.

Шунингдек, Наврўз байрами муносабати билан барча телеканалларида «Бир кунлик тўй», «Ҳаёт афсунлари», «Орзулар қанотида» бадиий фильмлари, «Инсон», «Covid-19: синовли кунлар» каби ҳужжатли фильмларнинг миллий телевизион намойишлари ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг