Коронавирусни юқтириш бўйича янги рекорд
Ўтган бир кеча-кундузда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 260 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.
Куни кеча ЖССТ 17 июль куни аниқланган 237 743 та янги COVID-19 ҳолати пандемия бошлангандан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланишини таъкидлаганди. Шу тариқа рекорд атиги бир кундан сўнг янгиланди.
Аниқланишича, ўтган 24 соат ичида дунё бўйича 259 848 та янги касалланиш ва 7 360 та ўлим ҳолати қайд этилди. ЖССТнинг тасдиқланган маълумотларига кўра, умумий касалланганлар сони дунё бўйича 13 876 441 кишига етган, 593 087 нафар бемор вафот этди. Касалланишлар сони бўйича Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Европа давлатлари олдинда бормоқда — 7,3 ва 3 миллион киши.
Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмония тарқалиши илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган. 11 март куни ЖССТ пандемияни эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter