Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизда жами эмлаш кўрсаткичи 2,6 миллион дозадан ошди

Юртимизда жами эмлаш кўрсаткичи 2,6 миллион дозадан ошди

Фото: «Potokmedia.ru»

12 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 36706 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 14484, 2-босқич эмланганлар 15077, 3-босқич эмланганлар 7145 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 2609694 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 1586585, 2-босқичда эмланганлар 975747, 3-босқич эмланганлар 47362 нафарни ташкил қилди.

12 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни ошкент шаҳри (5396 доза), Тошкент вилояти (5307 доза), Андижон вилояти (3725 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 311798 доза,

Андижон вилоятида 305014 доза,

Наманган вилоятида 303782 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг