Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда ўтказилган тўйда келин ва кўплаб меҳмонлар коронавирусга чалинди

Юнусободда ўтказилган тўйда келин ва кўплаб меҳмонлар коронавирусга чалинди

Фото: Xabar.uz

Юртимизда коронавирус инфекцияси чалиниш ҳолатларининг кунлик таҳлили ушбу касалликни юқтириб олиш хавфи жуда юқори эканини кўрсатмоқда. Айниқса, сўнгги кунларда ушбу касаллик билан боғлиқ воқеалар турли маросим ва тадбирлар ўтказишда зарур эҳтиёт чораларини кўришимиз, имкон қадар одамларни тўпламасликка, аҳоли гавжум жойлардан узоқроқ бўлишимиз кераклигини тақозо этмоқда.

Гап шундаки, яқинда пойтахтимизда нишонланган туғилган кун 13 нафар кишини коронавирусга чалинишига сабаб бўлганлиги ва кўплаб фуқаролар карантинга олинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча эса Юнусобод туманида яшовчи фуқаро икки нафар фарзандини тўрт кун ичида кетма-кет ўтказган никоҳ тўйи сабаб ҳам келин, ҳам 12 нафар маросим иштирокчиси ушбу инфекцияга чалинади. Айни пайтда кўплаб одамлар ушбу инфекцияни юқтириб олганликда гумон қилиниб, таҳлил натижаларини кутмоқда.

Ҳозирда бўлиб ўтган тадбирларда иштирок этган ва улар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар, ўнлаб оила аъзолари «Covid-19»га таҳлил олиниб, стационар ва уй карантинида тиббий кузатувга олинди. Эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Кўриб турганингиздек, эҳтиёт чоралари кўрилмас экан, баъзи ҳолатларда  туғилган кун, тўй ва бошқа шу каби тадбирлар фуқароларнинг оммавий касалликни юқтириб олишига сабаб бўлмоқда. Бу барчамиздан зарурат бўлмаганда оммавий ва оилавий тадбирлар ўтказишдан ҳамда унда иштирок этишдан вақтинчалик  тийилиб туришимиз кераклигини кўрсатмоқда. Бу эса ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлиги учун бебаҳо қоида эканлигини унутмаслигимиз керак, дейилади ССВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг